Нидерландия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, эпидемияга яқин жойда бошқа паррандачилик фермалари йўқ, аммо H5N1 вируси тарқалишининг олдини олиш учун парранда гўшти, тухум ва парранда чиқиндиларини 10 км радиусда ташиш тақиқланади.
2021 йилда эпидемия бошланганидан бери мамлакатда юз минглаб товуқлар, ўрдаклар, куркалар ва ёввойи қушлар нобуд бўлди.
Парранда гриппи - овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларига таъсир қилувчи ва қушларнинг ўлимига олиб келадиган юқумли вирусли касаллик. Аммо бу касалликнинг кўплаб штаммлари одамлар учун зарарсиздир.