Нетаньяху чуррани даволатиш учун операцияга тайёрланмоқда

Фото: Фото: Maya Alleruzzo/AP/dpa/picture alliance

ASTANA. Kazinform - Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху чуррани даволатиш учун операция қилинади, дея маълум қилди Исроил давлат телеканали Kan 31 март, якшанба куни. У тўлиқ наркоз остида бўлади, дея хабар беради Кazinform агентлиги DWга таяниб.

Қайд этилишича, Нетаньяхунинг чурраси 30 март, шанба куни мунтазам текширув вақтида аниқланган.

Унинг йўқлиги вақтида лавозимини вақтинча адлия вазири ва мамлакат бош вазири ўринбосари Ярив Левин эгаллайди. У Исроилда кенг кўламли норозилик ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муаллифи.