ASTANA. Kazinform - Непалда жумага ўтар кечаси кўчки туфайли икки автобус дарёга тушиб кетди, уларда жами 66 киши бўлган. Ҳалокат содир бўлган жойда кенг кўламли қутқарув операцияси олиб борилмоқда, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.
Автобуслар кучли муссон ёмғирлари пайтида Мадандан Ашритга йўл бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Тахминан соат 3 ларда пойтахт Катмандудан 120 км узоқликдаги Симальтала ҳудудида улар кўчки остида қолган.
Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра, автобуслардан бирида 24 киши, иккинчисида 42 киши бўлган, бироқ ҳайдовчилар йўл давомида кўпроқ йўловчи олиб кетиши мумкин эди.
Айрим маълумотларга кўра, йўловчилар орасида етти нафар Ҳиндистон фуқароси ҳам бўлган.
Айни дамда уч кишининг тақдири маълум: улар ҳалокат жойидан узоқда жойлашган маҳаллий аҳоли томонидан дарёдан қутқариб олинди ва шифохонага етказилди.
Автобуслар тушиб кетган Тришули дарёси кучли ёмғир туфайли қирғоқларидан тошиб кетди.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, сувнинг кўплиги ва кўчки йўлни тўсиб қўйгани сабабли уларнинг иши ниҳоятда қийин.
Мамлакат расмийлари фуқароларни зарур эҳтиёт чораларини кўришга, хусусан, ёғингарчилик тугамагунча узоқ масофаларга саёҳат қилмасликка чақирмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.