Непалда 7,0 магнитудали зилзила юз берди

Фото: Фото: assicuraci.it

ASTANА. Кazinform — Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар беради Xinhua ахборот агентлиги.

Сешанба куни Непалда 01:05:16 да Лобуче аҳоли пунктидан 90 км узоқликда 7,0 магнитудали зилзила юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила эпицентрининг координаталари шимолий кенглик 28,58 даража ва шарқий узунлик 87,39 даража бўлган. Зилзила эпицентри 10 км чуқурликда бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вануатудаги зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.