Лондонда Brent маркали нефт 5,7 фоизга ёки 6,45 долларга арзонлашди ва бир баррел нефть нархи 105,94 долларга тушди. Шу билан бирга, West Texas Intermediate (WTI) нефти 6,68 долларга - 103,09 долларгача арзонлашди.
Қора олтин нархининг тушиши нафақат валютада баҳоланган товарлар, балки қимматли қоғозлар ва криптовалюталар каби бошқа хавфли активларнинг ҳам қийматини пасайтирди.
Масалан, дунёдаги энг машҳур криптовалюта - биткоин пасайишда давом этмоқда. Душанба куни тушдан кейин у 7.6% га камайди. Умуман олганда, биткоин нархи деярли 50% га тушиб, Нью-Йорк савдоларида бир бирлик учун 32 360 долларни ташкил қилди, бу ноябр ойидаги энг юқори кўрсаткич - 68 991 долларнинг ярмисидир.
Муаллиф: Серикбол Қошмағамбетов