Назим Қизайбай Жаҳон чемпиони бўлди
14:20, 06 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – Астанада бўлиб ўтаётган World Boxing доирасидаги Жаҳон кубогида Назим Қизайбай (48 кг) Қозоғистон термаси учун биринчи олтин медални келтирди.
Қозоғистонлик боксчи финалда ҳиндистонлик Минакши Минакшига қарши рингга чиқди. Жанг шиддатли ўтди. Назимнинг рақиби ҳам кўпроқ зарба йўллашга ҳаракат қилди. Якунда Назим Жаҳон кубоги ғолибаси бўлди.
Назим Қизайбай Қозоғистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб уч карра жаҳон чемпионига айланиб, тарихга кирди. Бунгача ҳатто эркаклар орасида ҳам бундай натижага эришганлар бўлмаган.
У аввал 2014 ва 2016 йилларда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у 2021 йилда Осиё чемпиони бўлиб, 2024 йил Париж Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган эди.