НАТО Бош котиби Японияга боради
BRUSSELS. Kazinform – 2025 йилнинг 8-9 апрель кунлари НАТО Бош котиби Марк Рютте Японияда бўлади, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири Альянс матбуот хизматига таяниб.
НАТО Бош котиби мудофаа вазири Ген Накатани билан учрашади. Шунингдек, у Йокосуке ҳарбий-денгиз базаси ва Камакурадаги Mitsubishi Electric заводига ташриф буюради.
9 апрель, чоршанба куни М.Рютте Бош вазир Сигэру Исиба, иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Йожи Муто, парламент аъзолари ва Япония саноати вакиллари билан учрашади.
Бош котиб шунингдек, Токиодаги Кейо университетида “НАТО ва Япония – ўзаро боғланган дунёда мустаҳкам ҳамкорлик” мавзусида модераторлик суҳбати ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби АҚШга бориши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков