НАТО Бош котиби Саудия Арабистонига ташриф буюради
11:36, 13 Декабрь 2023
Жорий йил 12-13 декабрь кунлари Шимолий Атлантика Альянси бош котиби Йенс Столтенберг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф буюради, дея хабар беради Kazinform мухбири.
НАТО бош котибининг Саудия Арабистони мудофаа вазири Холид бин Салмон Ол Сауд ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашиши режалаштирилган.
Й.Столтенберг Саудия Арабистони миллий мудофаа Университетида ўтказиладиган модераторлик муҳокамасида ҳам иштирок этади.