Асосий таркибий қисми карбонат ангидрид бўлган Марс атмосферасидан кислород MOXIE тажриба бирлиги ёрдамида олинган. NASA маълумотларига кўра, бу усул Марсдан кислород олади ва уни сақлайди.
Ҳаммаси бўлиб, тахминан 5 грамм кислород олинган. Бу битта космонавт учун 10 дақиқа давомида дам олиш учун етарли. MOXIE келажакда «соатига 10 грамм кислород» ишлаб чиқариши мумкин.