“NASA” коинотда “арча”ни суратга олди

Фото: Фото: ЎзА

“Чандра” расадхонаси ходимлари коинотда ноодатий юлдузлар тўпини суратга олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Америкалик тадқиқотчилар узоқдан катта рождество арчасини эслатувчи осмон жисмларининг кучли нурланишини тасвирга олдилар.

Ижтимоий тармоқда чоп этилган суратда ёш юлдузлар акс этган. Нашр ёзишича, юлдузларнинг ёши бир миллиондан беш миллион йилгача.

Ушбу расмда арча тимсоли тасвир ва рангни айлантиришдан юзага келади. Оптик маълумот дарахт шохи ва нина шаклини яратган. “Чандра” аниқлаган рентген нури кўк-оқ рангда, шунинг учун дарахтда порлаб турган маржонни эслатади.