NASA: Антарктида устидаги озон йўлаги қисқарган
16:36, 28 Ноябрь 2025
NASA 2025 йил Антарктида устидаги озон тешиги қисқарганини эълон қилди. Бу йўлак 1992 йилдан бери озон қатламини бузадиган моддаларни тақиқлаш бўйича Монреаль баённомаси ишлай бошлагандан бери энг қуйи даражадаги ёриқлардан бирига айланган, деб ёзади ЎзА.
Бу ҳақда NASA ҳамда Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NOAA) мутахассислари қўшма баёнотда хабар беришди.
Маълумотга кўра, ҳажми бўйича мазкур объект шу даврда бешинчи кўрсаткични қайд этган. Озон қатлами энг кучли емирилган даврда, яъни 7 сентябрь-13 октябрь оралиғида бир кунлик энг юқори қиймат 9 сентябрь куни кузатилиб, қарийб 23 миллион квадрат километрга етган. Бу 2006 йилдаги рекорддан тахминан 30 фоиз кичик.