Намибияда Адольф Гитлер исмли амалдор маҳаллий сайловда иштирок этмоқда
ASTANА. Кazinform — Намибияда Омпундя округи раҳбари Адольф Гитлер Уунона исмли маҳаллий сиёсатчи жамоатчилик эътиборини тортди, деб хабар беради BILD.
У BILDга 26 ноябрь куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда иштирок этишини тасдиқлади. Адольф Гитлер Уунона округни 2004 йилдан бери бошқариб келмоқда ва 2020 йилда тахминан 85 фоиз овоз билан қайта сайланди.
Сўнгги йилларда амалдор тобора кўпроқ босим остида қолди: аҳоли ҳудуднинг турғун ривожланиши ва инфратузилманинг йўқлигидан шикоят қилишди.
Маҳаллий Namibian газетаси бир сайловчининг сўзларидан иқтибос келтиради: "Биз унга ишда карта ўйнаш учун пул тўламаймиз, биз унга ишини бажариш учун пул тўлаймиз".
Уунона бутун дунё бўйлаб эътиборни тортган бу исмнинг келиб чиқишини отасининг тарихий аҳамиятини тушунмаслик билан изоҳлайди. У нацистлар жиноятлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади ва жамоат жойларида фақат Адолф исмини ишлатишини айтди.