«UzA» ахборот агентлигида эълон қилинган президент фармонига кўра, 522 нафар шахс афв этилди. Улардан 159 нафар маҳкум асосий жазони ўташдан озод этилган бўлса, 303 нафарга нисбатан шартли жазо муддати бекор қилинди. Бундан ташқари, 60 кишининг жазоси ҳам енгиллаштирилади.
Амнистия қилинганлар орасида 19 нафар хорижий давлат фуқаролари, 56 нафар аёллар, 25 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 233 нафар ёшлар (шу жумладан, бир нафар вояга етмаганлар), шунингдек, фаолияти тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 27 нафар шахс бор.
Фармон ижроси доирасида амнистия қилинган шахсларни оилаларига қайтариш, жамиятга мослашиши ва бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилди.