Муҳаммад Мохбер ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага етиб келди
06:15, 04 Июль 2024
ASTANА. Кazinform — Эрон Ислом Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мохбер Қозоғистон пойтахтига етиб келди. Астана аэропортида уни Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Муҳаммад Мохбер Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади.
“Ўтган йили Нью-Деҳлида бўлиб ўтган саммит чоғида Эроннинг ШҲТнинг тўлақонли аъзоси сифатида ташкилотга кириши расмийлаштирилди. Эрон давлатлараро ташкилотнинг тўққизинчи аъзоси бўлди”, — дейилади хабарда.