Мўғулистоннинг жануби-ғарбий қисмида кучли чанг бўрони кузатилди
ASTANA. Kazinform – Мўғулистон жануби-ғарбидаги Гови-Олтой провинциясида кучли чанг бўрони оқибатида бир нечта электр узатиш симёғочлари (столбалар) қулаб тушди, 130 та кигиз уй вайрон бўлди, 17 га яқин бинонинг том қисми шикастланди. Бу ҳақда якшанба куни мамлакат Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа.
Ҳозирда воқеа жойида мутахассислар ишламоқда, дейилади расмий хабарда.
Мўғулистоннинг Гови-Олтой провинциясида шанба куни кучли чанг бўрони бўлиб, яйловларда йўллар кўринмай, қатнов қийинлашди, деб хабар берди Мўғулистон метеорология ва атроф-муҳит мониторинги институти. Юқорида тилга олинган провинциянинг Эрдэнэ туманида шамол тезлиги секундига 34-44 метрга етган.
Мўғулистоннинг иқлими кескин континентал бўлиб, мамлакат иқлим ўзгаришига энг заиф давлатлар қаторига киради. Баҳорда кучли шамол ва чанг бўронлари тез-тез учрайди. Мўғулистон Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат ҳудудининг тахминан 77 фоизи чўлланишга мойил.