Мўғулистоннинг иккинчи аймоғида вабо туфайли чекловлар жорий этилди

Фото: Фото: Pixabay.com

ASTANА. Кazinform - Мўғулистоннинг Ховд аймоғи маъмурияти вабо касаллигига шубҳа қилингани сабабли оммавий тадбирларни вақтинча тақиқлаб қўйди ва мактабларни масофавий таълимга ўтказди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

— Аймоғимизнинг Булган қишлоғида вабога хос белгилар билан касалланган беморлар аниқланди. Шу муносабат билан аймоқ ҳокими оммавий тадбирларни вақтинчалик тақиқлаб, мактабларни масофавий таълимга ўтказиш бўйича кўрсатма берди. Вабо тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ва профилактика тадбирлари олиб борилмоқда, — деди маҳаллий ҳокимлик.

Хубсугул аймоғи Фавқулодда вазиятлар комиссиясининг хабар беришича, вабо билан касалланган биринчи фуқаро вафот этган Мурэн ва Цагаан-Уул аҳоли пунктларида фуқароларнинг ҳаракатланиши, автотранспорт воситаларининг кириш-чиқишига тақиқ узайтирилган. Шунингдек, бозорлар, савдо марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва спиртли ичимликлар сотиш шохобчалари фаолиятига ҳам чекловлар киритилди.

12 сентябрь ҳолатига кўра, вабога чалинган уч киши билан алоқада бўлган 110 киши шифокорлар кузатувида. Соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, 2025 йил август ойи ҳолатига кўра, Мўғулистоннинг 17 та аймоғидаги 130 та аҳоли пунктида вабо эпидемияси қайд этилган. 2014 йилдан 2024 йилгача 20 киши вабо билан касалланган, улардан 9 нафари вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон импорти 1,1 фоизга ошди.