Мўғулистонда 28 июнь куни парламент сайловлари бўлиб ўтади
12:14, 29 Декабрь 2023
Мўғулистонда парламент сайловлари 2024 йил 28 июнда бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform МОНЦАМЭга таяниб.
Мўғулистон Давлат Буюк Хурули ўзининг ялпи мажлисида навбатдаги парламент сайловларини 2024 йилда ўтказиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқди.
Лойиҳани муҳокама қилиш учун парламентдаги Демократик партия фракцияси томонидан берилган танаффус муддати тугаганлиги сабабли овоз бериш ўтказилиб, унинг якунида қарор лойиҳаси маъқулланди.
Қарорга кўра, навбатдаги парламент сайлови 2024 йил 28 июнда бўлиб ўтади.