10 декабрь куни Қозоғистон Республикасига Германия, Мальдив Республикаси, Миср, БАА, Туркия, Украина, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 21 та халқаро рейслар учиб келди. 1668 та ҳаво йўловчиларидан – 1530 нафари ПЗР сертификати билан, 138 киши ПЗР сертификатисиз учиб келган. Уларнинг барчаси Қозоғистон Республикаси фуқаролари. Шу жумладан:
Нур-Султан шаҳар аэропортига - 10 та рейс, 886 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 808, ПЗР сертификатсиз - 78;
Алмати шаҳар аэропортига - 6 та рейс, 600 та йўловчи, 554 таси ПЗР сертификати билан, 46 таси ПЗР сертификатсиз;
Қарағанди шаҳар аэропортига – 2 та рейс, барча йўловчилар ПЗР сертификат билан келишди;
Чимкент шаҳар аэропортига - 1 рейс, 135 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 123, ПЗР сертификатсиз - 12;
Урал шаҳар аэропортига - 1 рейс, 38 йўловчи, ПЗР сертификати билан - 36, ПЗР сертификатсиз - 2;
Петропавл шаҳар аэропортига -1 рейс, барча 4 йўловчилар ПЗР сертификатлар билан келишди.
ПЗР сертификатсиз келган Қозоғистон фуқароларини келган жойидаги карантин касалхоналарига жойлаштирилди ва COVID-19га текширилди. Барча 139 фуқароларнинг тестлари уларнинг соғлом эканликларини кўрсатди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридан учиб келган Ўзбекистон фуқароси муддати ўтган COVID-19 ПЗР сертификатини тақдим этганлиги учун Нур-Султан шаҳар аэропортидан депортация қилинди.