Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
«Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари учун қўшма баёнот билан чиқишади.
Тадбир Нур-Султан вақти билан тахминан 18:00дан кейин Хабар24 телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади», - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.