Москва ва Пхеньян ташқи агрессия юз берган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишга келишиб олди

Фото: Фото: Кремль

Россия ва КХДР давлатлардан бирига ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари бугун мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги янги шартномада белгилаб берилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

“Бугун имзоланган ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги шартномада ҳам ушбу ҳужжат тарафларидан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан Россия Федерацияси бугун имзоланган ҳужжатга мувофиқ Корея Халқ Демократик Республикаси билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришни истисно этмайди”, – деди Россия президенти.

Россия президенти 18-19 июнь кунлари КХДРга давлат ташрифи билан боради. Ким Ир Сен майдонида КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Ин билан расмий учрашув маросими бўлиб ўтди.

Россия-Корея музокаралари кенгайтирилган таркибда бошланиб, яккама-якка тартибда давом этди.

Маслаҳатлашувлар натижасида Владимир Путин ва Ким Чен Ин икки давлат ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолади. Шунингдек, чегарада автомобиль кўприги қуриш, соғлиқни сақлаш, тиббиёт таълими ва фан соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

Аввалроқ Владимир Путин ва Ким Чен Ин Пхеньянда музокаралар ўтказиётгани ҳақида ёзган эдик.