Москва шимолида ўзбекистонлик автобус йўловчиси инспектор аёлга ҳужум қилди
14:05, 08 Ноябрь 2023
Тимирязевская туманлараро прокуратураси инспектор аёлга нисбатан зўравонлик қилган 26 ёшли эркакнинг жиноий жавобгарликка тортилишини назорат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform Тергов қўмитаси Москва бошқармасига таяниб.
Тергов бошқармаси маълумотига кўра, ҳужум қилган ўзбекистонлик шахс автобусда йўл ҳақини тўламаган ва маъмурий жавобгарликка тортилишни истамаган ҳолда катта инспекторга (назоратчига) ҳужум қилган.
Жиноий ҳаракатни содир этганидан кейин у ғойиб бўлган.
Бу шахсга нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 318-модда (ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов прокуратура назорати остида.
Ушбу жиноятни содир этганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.