Монблан тоғи сўнгги икки йил ичида 2 метрга пасайган
Европадаги энг катта тоғнинг баландлиги 4805,59 метргача қисқарди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 2,22 метрга кам. Бу ҳақда Kazinform euronews.га таяниб хабар беради.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозир унинг баландлиги 4805,59 метрни ташкил қилади. Яъни 2021 йилга нисбатан 2,22 метрга кам.
"Бу ҳолатга ёзда ёғингарчиликнинг камлиги таъсир қилиши мумкин ва бу ҳодиса узоқ вақт давомида кузатилган", - деди Шамонидаги матбуот анжуманида Олий Савойя геодезия хизмати раҳбари Жан де Гар.
Унинг сўзларига кўра, икки йилдан сўнг Монблан, шубҳасиз, яна кўтарилиши мутлақо мумкин.
Маълумотлар йиғиш 2001 йилда бошланган. Унинг мақсади ҳароратнинг ошиши Альп тоғларига қандай таъсир қилишини аниқлашдир.
Қорнинг ёғиши ва эриши натижасида баландликнинг ўзгариши оддий ҳодиса, шунинг учун келажакда у йўқолган баландликни тиклаб, ундан ҳам юқорироқ кўтарилиши мумкин.
2017 йилда тоғ тизмаси ҳудудида жойлашган учта давлат - Франция, Италия ва Швейцария уни ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритишни таклиф қилди.
Ўша пайтда қуруқликдаги энг баланд тоғнинг чўққиси 4808,72 метрга етган.