Момақалдироқ ва ёмғир: Қозоғистонда 26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 26 июль учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Синоптикларнинг прогноз қилишича, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шимоли-ғарбий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсири туфайли момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши мумкин.

— Бундан ташқари, мамлакатнинг шимоли-ғарби, шимоли ва кундузи марказида кучли ёмғир ёғиши, айрим туманларда довул бўлиши ва дўл ёғиши мумкин. Фақат Қозоғистоннинг жануби, шарқи ва жануби-шарқида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши, мамлакатнинг жануби-ғарби ва жанубида чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушади, — дейилади хабарда.

Кундузи Жетису вилоятида (+35+39°C), Алмати вилоятида (+35+39°C), Жамбил вилоятида (+38+40°C), Туркистон вилоятида (+40+41°C), Абай вилояти ва Шарқий Қозоғистон вилоятида (+35+38°C) кучли жазирама кутилмоқда.

Кундузи Жетису вилоятининг шимоли-ғарби ва марказида ҳаво ҳарорати +40+42°C, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида +42°C, Абай вилоятининг жанубида +41°C гача иссиқ бўлади.

Шунингдек, Шарқий Қозоғистон вилояти, Абай вилояти, Қостанай вилоятининг ғарби ва шарқи, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарби, Ақмола вилоятининг шарқи, Павлодар вилоятининг ғарби, жануби ва шарқи, Ақтўбе вилояти шимоли-ғарбида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Бундан ташқари, Манғистау, Қизилўрда, Туркистон, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Жетису вилоятларида, Улитау вилоятининг жануби ва шарқида, Атирау вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби ва шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Қостанай ва Ақмола вилоятларининг жанубида, Абай вилоятининг шимоли-ғарбида, Шаарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 25 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар берган эдик.