Момақалдироқ, шамол, дўл: 23 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
07:30, 23 Май 2023
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» мутахассислари 23 май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
Атмосфера фронтлари таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво беқарор бўлади. Шу муносабат билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади.
Алмати вилоятининг жанубий ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.
Республика бўйлаб кучли шамол эсади, ғарб ва жанубда чанг бўрони бўлади.