Молдова - Қозоғистон учрашувининг жонли трансляциясини қаерда ва соат нечада томоша қилиш мумкин
12:33, 24 Март 2022
NUR-SULTAN. Kazinform - Кишинёвда 24-март, пайшанба куни Миллатлар лигаси C дивизионининг биринчи плей-офф ўйини бўлиб ўтади, унда Молдова терма жамоаси Қозоғистон терма жамоасини қабул қилади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
Молдова – Қозоғистон учрашувининг жонли эфири Нур-Султан вақти билан соат 23:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Жавоб ўйини 29 март куни Нур-Султанда бўлиб ўтади.
Ушбу ўйинлар ғолиби Миллатлар лигасининг C дивизионидаги ўрнини сақлаб қолади.