Миссуридаги битирув тадбирида отишма содир бўлди
12:30, 20 Май 2024
ASTANA. Kazinform - Миссури штатидаги ўрта мактабни битириш тадбирида содир бўлган отишма натижасида бир киши касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Каzinform мухбири Daily Mailга таяниб.
Отишма якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:40 атрофида, Миссури штатидаги Кейп-Жирардо шаҳридаги Cape Central High School биносида, битирув тадбири вақтида содир бўлган.
Бир киши оёғидан ўқ жароҳати билан касалхонага етказилган. Қайд этилишича, ярадор жабрланувчи касалхонага ётқизилган вақтида ҳушида эди.
Таълим муассасаси эвакуация қилинди. Жамоат жойида отишма содир этганликда гумонланиб бир киши қўлга олинди.
Ҳозирда полиция жиноят ҳолатлари ва сабабларини ўрганмоқда.