YAZOO CITY. Кazinform - Миссисипи ёввойи табиат, балиқчилик ва боғлар департаменти маълумотларига кўра, бир гуруҳ овчилар Миссисипи ғарбидаги дарёда оғирлиги 364 килограмм ва узунлиги 4,3 метр бўлган энг катта аллигаторни тутди, дея хабар беради Kazinform АP агентлигига таяниб.
Шу тариқа, овчилар қўлга олинган аллигатор узунлиги бўйича рекорд ўрнатишди. Бу йиртқич ҳайвон 2017 йилда қўлга олинган ўзидан олдингисидан 2 дюймдан ошиқроқдир, дейилади департамент хабарида. Ўшанда овчилар узунлиги 14 фут 0,75 дюйм ва оғирлиги 766,5 фунт бўлган аллигаторни тутган эдилар.
Ов етти соат давом этди. Овчилар аллигаторни саккиз ёки тўққиз марта боғлаб туришди ва ҳар сафар у йиқилиб тушди. Дональд Вудснинг сўзларига кўра, аллигатор деярли барча таёқ ва ғалтакларини уни тутиб, қайиққа олиб чиқишдан олдин синдириб ташлаган, деб ёзади New York Post.
Қўлга олгандан сўнг, овчилар уни юк кўтаргич билан кўтариб, Аллигатор овлаш ҳудудида Миссисипи дельтасининг Язу-ситидаги Red Antler Processing заводида суратга тушишди.
Миссисипидаги аллигатор ов мавсуми ҳар йили август ойининг охирги жума куни очилади. 2023 йилда мавсум 4 сентябрда якунланади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.