Мисрдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди
16:40, 06 Декабрь 2023
Сешанба куни Миср жанубидаги Эль-Минья губернаторлиги йўлида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди, деб хабар беради Каzinform агенлиги Синьхуага таяниб.
Ahram Online давлат янгиликлар сайти хабарига кўра, туман туфайли автобус тратуарга бориб ўрилиб, ағдарилиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам машинаси етиб борган ва жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Воқеа юзасидан прокуратура текширув бошлаган.