Миср президенти янги муддатга қайта сайланди
08:38, 19 Декабрь 2023
Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдел Фаттоҳ ас-Сисий ўтган ҳафта бўлиб ўтган умумхалқ сайловларида ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Reuters манбасига таяниб.
Унга сайловчиларнинг 89,6 фоизи, яъни 39,7 миллион киши овоз берди.
Шу тариқа, 2014 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган 69 ёшли сиёсатчи учинчи муддатга қайта сайланди.
Абдел Фаттоҳ ас-Сиси мамлакатни яна олти йил бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Мисрда президентлик сайловлари 10 декабрь, якшанба куни бошланди ва у уч кун давом этди.