Куни кеча мамлакат президентининг «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Ҳужжатнинг биринчи бандида «Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилсин», - дейилади.