Миллий гвардия аскари самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Фото: ҚР Миллий гвардияси

23-24 сентябрь кунлари Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий гвардияси матбуот хизматига таяниб.

Бу 2023 йилги халқаро тақвимдаги иккинчи жаҳон чемпионатидир. Биринчи босқич август ойида Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган.

Ушбу мусобақаларда Арманистон, Болгария, Босния ва Герцеговина, Венгрия, Исроил, Испания, Италия, Нидерландия, Шимолий Македония, Сербия, Хорватия, Швейцария ва бошқа давлатлар жамоалари иштирок этди.

Қозоғистон терма жамоаси таркибида Миллий гвардия ҳарбийлари қатнашди. Шу тариқа, Ақтўбе шаҳридаги 6655-ҳарбий қисмнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Еламан Қўйшибаев спорт самбоси бўйича 88 килограмм вазн тоифасида чемпион бўлди.

Фото: Polisia.kz