Миллий электрон кутубхонадан 227 мингдан ортиқ китобхон фойдаланди
ASTANА. Кazinform — Йил бошидан бери Қозоғистон Миллий электрон кутубхонасидан фойдаланувчилар сони 227 446 ўқувчига етди. Муаллифларнинг рухсати билан юклаб олинган ҳужжатлар сони 329 485 тани ташкил этади ва материаллар 1 408 540 марта кўрилган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги хабар берди.
Миллий электрон кутубхонадан дунёнинг турли мамлакатларидаги китобхонлар ҳам фойдаланади. Улар орасида Хитой, Россия, АҚШ, Вьетнам, Ўзбекистон, Туркия, Нидерландия, Франция ва Қирғизистондан рўйхатдан ўтган китобхонлар бор.
Вазирлик маълумотларига кўра, кутубхона фонди 64 тилда 84 664 та ҳужжатдан иборат. Улар орасида турли жанрдаги китоблар, мақолалар, газета ва журналлар, диссертациялар, эслатмалар ва аудио-видеолар ҳамда архив ҳужжатлари бор.
ҚазМЭК — бу Қозоғистондаги кенг кўламли маълумотларни тақдим эта оладиган биринчи давлат кутубхонаси портали. Порталнинг ўзига хослиги — кўриш қобилияти заиф одамлар учун ҳам махсус ишлаб чиқилган. Исталган фойдаланувчи порталда рўйхатдан ўтмасдан тўлиқ матнли ҳужжатларга кириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Миллий электрон кутубхонасидан фойдаланувчилар сони 700 мингдан ошди.