Милад Карими Жаҳон кубоги босқичида кумуш медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Спорт гимнастикаси бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Милад Карими Бокуда (Озарбайжон) ўтказилган жаҳон кубоги босқичида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Фото: ҚР МОҚ

Қозоғистонлик спортчи эркин машқ бажаришда иккинчи натижани кўрсатди.

Карими финалда 14,300 балл тўплади. Бу натижа унга кумуш медални тақдим этди.

Ғалабани Егор Шарамков (Беларусь) қўлга киритди - 14,600 балл. Кучли учликни украиналик Назар Чепурний якунлади - 13 633 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалров Милад Карими Жаҳон кубоги босқичида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.