Мигрантлар қўзғолони: Лос-Анжелесга яна 2000 нафар миллий гвардиячи, 700 нафар денгиз пиёда аскари юборилди

Фото: Фото: ABC News

ASTANA. Kazinform - Трамп маъмурияти иммиграция рейдлари ортидан намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида расмийлар Лос-Анжелесга 700 нафар денгиз пиёда аскарини жўнатаётганини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Кейинроқ шаҳарга Миллий гвардиянинг яна 2000 нафар аскари юборилаётгани хабар қилинганди.

Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимининг AFPга айтишича, бу қарор "федерал ходимлар ва биноларга таҳдид кучайганлиги сабабли" қабул қилинган. Унинг сўзларига кўра, пиёда аскарлар шаҳарга яқин жойлашган денгиз пиёдалари корпусининг «Кэмп-Пендлтон» базаси лагеридан жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни кечқурун Калифорния жанубидаги Лос-Анжелесда ICE иммиграция хизматининг кенг кўламли рейдлари туфайли норозилик намойишлари бошланди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний иммиграцияга қарши кенг кўламли кампанияси доирасида АҚШнинг қатор шаҳарларида мигрантларни қўлга олиш бўйича рейдлар ўтказиляпти.

8 июнда Трамп намойишчилар билан тўқнашувдан сўнг Миллий гвардияни Лос-Анжелесга жўнатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Лос-Анжелес марказида 56 киши ҳибсга олинган.