Учрашувда модератор Қозоғистон раҳбаридан АҚШ президентининг ОПЕК доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўради.
Модератор Манус Кренни (Bloomberg): Байден маъмурияти Саудия ҳукуматини нефть қазиб олишни кўпайтиришга чақирмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден сиёсати ОПЕК учун фойдалими? ОПЕК энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришни қўллаб-қувватлаганини эшитганмисиз? Байденнинг фикри ижобийми?
Қасим-Жомарт Тоқаев: «Саволингизга жавоб беришга қийналмоқдаман. Мен Қозоғистон Президентиман ва АҚШ билан очиқ ва дўстона муносабатда бўлишни хоҳлайман».