Мбаппе гумондор бўлган зўрлаш иши бўйича тергов тўхтатилди
20:47, 12 Декабрь 2024
ASTANА. Кazinform - Прокуратура етарлича далил топа олмади ва айблов эълон қилмайди, деб ёзади BBC.
Ҳозирча ишда иштирок этган шахснинг исми ошкор этилмаган. Прокуратура ахборотида фақат “зўрлаш ва иккита жинсий тажовуз юзасидан жиноят иши бўйича бир киши гумонланувчи сифатида аниқлангани” айтилган.
Швециянинг Aftonbladet ва Expressen газеталари аввалроқ гап "Реал" ҳужумчиси ва Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе ҳақида кетаётганини хабар қилганди.
Футболчи барча айбловларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Килиан Мбаппе расман "Реал Мадрид" футболчисига айланган эди.