Эслатиб ўтамиз, ҚР Президентининг 2 майдаги Фармонига биноан Сенат депутати Дариға Назарбоеванинг ваколати тўхтатилганди.
Президентнинг бугунги Фармони билан Маулен Сағатханович Ашимбаев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатининг депутати этиб тайинланди.
Шунингдек, ҚР Президенти Фармонига биноан А.Ғ.Балаева Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири этиб тайинланди .
ҚР Президенти Фармонига биноан Д.А.Абаев Қозоғистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.