Машҳур дарвозабон Буффон футболдаги фаолиятини якунлаганини малум қилди
08:52, 03 Август 2023
ASTANA. Kazinform – Италиянинг машҳур дарвозабони Жанлуижи Буффон 45 ёшида футболчилик фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда у Instagramдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
Шу билан бирга, у футболдаги ёрқин лаҳзалар акс этган видеороликни ҳам эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи Буффон 1978 йилда Италияда туғилган. Машҳур футболчи, дарвозабон, жаҳон футболи рекордчиларидан бири. У 5 та жаҳон чемпионатида иштирок этган - 1998, 2002, 2006, 2010 ва 2014 йилларда. 2006 йилда эса Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида чемпион бўлди ва ушбу турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.