Марказий Осиё мамлакатларининг ёш мерганлари Тошкентда баҳслашмоқда

Фото: Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда бешта давлатнинг энг маҳоратли мерганлари баҳслашмоқда, деб хабар беради ЎзА

Халқаро турнирда Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон спортчилари ўз йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Камондан отиш спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, спортчилар ўртасида тажриба алмашиш, дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ареналарда ўз истеъдодини намойиш эта оладиган ёш истеъдодларни тайёрлашга қаратилган турнир 7 мартга қадар давом этади.