Марказий Осиё — Хитой: Навбатдаги саммит Пекинда бўлиб ўтади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - “Марказий Осиё – Хитой” саммити икки йилдан сўнг Пекинда бўлиб ўтади. Бу ҳақда формат Котибияти Бош котиби Сунь Вэйдун Астана саммитини якунлаган баёнотида айтиб ўтди.

“Марказий Осиё давлатлари президентлари икки томонлама учрашувлар ўтказди. Улар ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар”, — дейилади у ОАВга ўқилган баёнотда.

У, шунингдек, Астана саммитининг ташкилий даражасига тўхталиб ўтди.

“Томонлар Қозоғистонга “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитини юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорлик билдирдилар. Томонлар “Марказий Осиё-Хитой” учинчи саммити 2027 йилда Хитойда ўтказилишига келишиб олдилар”, — деди Сунь Вэйдун.

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида “Марказий Осиё – Хитой” II саммити бўлиб ўтди.

Саммит давомида Президент Қўриқ портида Хитой билан қўшма юк терминали ташкил этишни таклиф қилди.