“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бошланди

Фото: Фото: Саммитті ұйымдастыру комитеті

SAMARQAND. Kazinform – Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи саммит бошланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири Алихан Асқар.

Саммитга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилмоқда. Шунга кўра, у аввало Европа Кенгаши Президенти Антонио Коста, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига ушбу тадбирда иштирок этиш истаги учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида иштирок этиш учун “Конгресс маркази”га келди.

Бугунги учрашувда томонлар транспорт-логистика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, стратегик хомашё йўналишидаги шериклик, энергия ишлаб чиқаришнинг экологик тоза ва самарали манбаларини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилади.

Аввалроқ, мазкур воқеа юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган Европа кенгаши президенти Антонио Коста “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити минтақа давлатлари ва Евро ҳудуди мамлакатлари барқарор ривожланишини қўллаб-қувватловчи ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берувчи платформа бўлишини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга борган эди. Унда Давлат раҳбари Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.