Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон давлат раҳбарлари “Дўстлик кечаси” гала-концертини томоша қилишди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Астанага махсус ташриф буюрган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон президентлари билан биргаликда ҳурматли меҳмонлар шарафига ташкил этилган “Дўстлик кечаси” гала-концертини томоша қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Фото: Ақорда
Давлат раҳбарлари “Астана опера” вестибюлида ташкил этилган “Ижодий садо” кўргазмаси билан танишди. Кўргазмада таниқли қозоғистонлик рассомларнинг, Марказий Осиё мамлакатлари тасвирий санъат усталарининг асарлари намойиш этилди.
Фото: Ақорда
Концерт дастури доирасида қозоқ, ўзбек, қирғиз, тожик, озарбайжон халқларининг қўшиқ ва рақслари янгради. Шунингдек, миллий чолғу асбоблари ансамбли жўрлигида “Дўстлик” дивертисменти йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы