Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича президентлар қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот;
2. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2027–2028 йиллар давомида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига Қирғиз Республикасининг номзодини илгари суриш бўйича БМТга аъзо мамлакатларга мурожаати;
3. Озарбайжонни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII маслаҳат учрашувининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида тан олиш тўғрисидаги қарор.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
1. Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, барқарорлик концепцияси;
2. Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг VII маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентдаги Конгресс марказига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.