Манғистауда халқаро ҳарбий машғулотлар бошланди

Фото: Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати

АQTAU. Kazinform - "Бірлестік-2024" тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида қатнашадиган Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари Ақтау шаҳрига етиб келди.

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати хабарига кўра, Манғистауга келган хорижлик аскарларнинг бир қисми ҳаво кемасида, бир қисми эса Каспий денгизи орқали келган.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати

8-17 июль кунлари "Бірлестік-2024" халқаро ўқув-машғулотлари бўлиб ўтади. Жанговар топшириқларни бажариш бўйича қўшма ҳаракатлар “Оймаша” полигони ҳудудида, шунингдек, Қорақия тумани, Тоқмақ бурнидан икки километр узоқликдаги денгиз ҳудудида бўлиб ўтади.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати

Машғулотлар давомида 5 давлат ҳарбий контингенти қуролли можарони чеклаш бўйича ҳамкорликда операция тайёрлайди ва ўтказади. Унга 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 700 га яқин қурол ва ҳарбий техника сафарбар этилади.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги Ақтау гарнизони матбуот хизмати