Манғистау вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибай Шайх Сурур бин Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашди
ASTANA. Kazinform – Манғистау вилояти делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрига шайх Сурур бин Муҳаммад Ол Наҳаён ҳазратларининг таклифига биноан ташриф буюрди.
Учрашувда туризм, транспорт-логистика, нефтни чуқур қайта ишлаш ва бошқа истиқболли тармоқларга сармоя жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашувга эришдилар.
Бундан ташқари, шайх Сурур бин Муҳаммад Ал Наҳаён ҳазратлари яқин вақт ичида Манғистау вилоятига махсус ташриф билан боришни режалаштираётганини маълум қилди.
Қайд этиш жоизки, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев халққа Мурожаатномасида вилоятлар ҳокимларига ҳудудларга сармоя жалб этиш ишларини фаоллаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бу борада Манғистау вилояти ҳокимлиги томонидан белгиланган вазифалар ижроси йўлида дастлабки қадамлар қўйилди.