Мамлакатнинг энг яхши ўқитувчиси 4 млн тенге мукофот олади

Фото: Фото: Астана әкімдігі

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда “Энг яхши ўқитувчи” республика кўрик-танловининг саралаш босқичи (туман)да 1 минг 468 нафар мутахассис, ундан муваффақиятли ўтган 793 нафар ўқитувчи вилоят босқичида беллашди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анъанавий танловнинг финал босқичига 174 нафар мутахассис йўлланма олди.

Улар орасида ўрта таълим, касб-ҳунар ва техник таълим, мактабгача таълим, қўшимча таълим муассасалари ўқитувчилари бор. Ўз ишининг устаси сифатида эътироф этилган ушбу мутахассислар энди республика босқичида “Энг яхши ўқитувчи” номинацияси учун кураш олиб боради.

Танловдан кўзланган мақсад – таълим тизими ривожига катта ҳисса қўшган, самарали меҳнати, беназир маҳорати билан ажралиб турган педагогларни аниқлашдан иборат.

25 сентябрда танловнинг республика босқичи бошланди. Республика байрами арафасида мамлакатимизнинг “Энг яхши ўқитувчиси” аниқланиб, ғолиблар номи эълон қилинади. Ғолиблар “Энг яхши ўқитувчи” унвони билан тақдирланади ва 1000 БҲМ миқдорида мукофот олади.

Ушбу танлов 2012 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонда 700 дан ортиқ “Энг яхши ўқитувчи” унвонига сазовор бўлганлар бор.