Ҳиндистон Канада фуқароларига визалар беришни номаълум муддатга тўхтатди. Бундай қарорга келишга Канадада сикх сепаратистик ташкилоти “Халистонни озод этиш кучлари” (KLF) етакчиси Ҳардип Сингх Ниджар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабаб бўлган, деб хабар беради Kazinform ХАА Anadolu агентлигига таяниб.
Канаданинг виза марказларини бошқарувчи BLS International Services компанияси сайтида визани тўхтатиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзилган. Хабарномага кўра, визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб “кейинги буйруқлар келгунига қадар” тўхтатилади.
Ҳиндистон расмийлари вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида бу маълумотни тасдиқлади. Бироқ Нью-Деҳли бу ҳаракатга изоҳ бермади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы