Малайзиянинг энг йирик лоукостер авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни очади

Фото: Фото: pixabay.com

ҚР Фуқаролик авиацияси қўмитаси Малайзия авиация маъмурияти билан биргаликда Малайзиянинг «Air Asia X» лоукостер авиакомпанияси томонидан Қозоғистонга мунтазам йўловчи рейсларини очиш масаласини ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

- 2024 йил 1 февралдан бошлаб Малайзиянинг «Air Asia X» авиакомпанияси Куала-Лумпур – Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 4 та рейс (сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари) А-330 самолётларида (сиғими 285 дан 377 ўрингача) тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда”, - дейилади Фуқаро авиацияси хабарида.

Қозоғистон ва Малайзия ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.