Малави вице-президенти Саулос Чилима авиаҳалокатда ҳалок бўлди

Фото: Фото: Twitter

ASTANА. Кazinform - Малави президенти Лазарус авиаҳалокат қурбонлари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради TASS ахборот агентлиги.

Унинг фожиа ҳақидаги баёноти time360 порталида чоп этилди.

“Қутқарувчилар ҳалокат вақтида самолёт бутунлай вайрон бўлганини аниқлади. Вице-президент ва бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африкадаги Малави давлати вице-президенти Саулос Чилима ва бортида 9 киши бўлган самолёт радардан ғойиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Материални Kazinform ахборот ҳамкори ТАSS ахборот агентлиги тақдим этди.