Макрон ва Орбан Астанага келади, ТДТ саммити бўлиб ўтади – Ақорда

Фото: Фото: akorda.kz

Франция президенти Эмманюэль Макрон жорий йилнинг 1 ноябрь куни ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга амалий ташриф билан келади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама этилади.

2 ноябрь куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Астанага расмий ташриф билан келади.

Ташриф чоғида Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

3 ноябрь куни Қозоғистон пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) юбилей Х саммити бўлиб ўтади.

Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар – Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари, шунингдек, ТДТ кузатувчи давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.